Кимёвий хавфлар. Режа


Бўғувчи заҳарли моддалар билан заҳарланиш



Скачать 42.48 Kb.
страница8/12
Дата26.01.2018
Размер42.48 Kb.
Название файламавзу № 6. Кимёвий хавфли объектлар.docx
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Бўғувчи заҳарли моддалар билан заҳарланиш.

Бўғувчи ЗМ ларга ўпкаларнинг токсик шишини юзага келтирувчи воситалар киради. Ҳозирги вақтда ҳарбий аҳамиятга эга моддалардан фосген, дифосген ва фосгеноксим таниқли.

Заҳарланишнинг клиник белгиларининг ривожланиши учун даврийлик хос.

Бошланғич даврида сомон ёки чириган меваларнинг ҳиди келади, оғизда ёқимсиз маза ва сўлак оқиши, кўзларнинг ачишиши, кўнгил айнаши, бош айланиши, йўтал, нафаснинг бузилиши, баъзи ҳолларда ларингоспазм ва бронхоспазм кузатилади.

Яширин ёки вақтинчалик сокинлик даврида заҳарланишнинг субъектив белгилари йўқолади. Бироқ белгиларнинг йўқолиш фонида пульснинг секинлашуви ва нафаснинг тезлашишини кузатиш мумкин.

Ўпка шиши ривожланиш даври – заҳарланиш даражасига қараб, секинлик билан ёки яшин тезлигида ривожланиши мумкин. Аввалига кўкрак қафасида қисилиш, қуруқ йўтал, ҳансираш пайдо бўлади. Тана ҳарорати 38-390 га кўтарилади. Ўпка шиши ривожланиш фонида газ алмашинуви ва организмда кислород танқислиги (гипоксия) ривожланади. Клиник белгиларнинг ривожланиш даражасига қараб, кўк ва кул ранг гипоксия ривожланади.

Кўк гипоксия лабларнинг, тери ва тирноқ фалангаларининг кўкариши, ҳансираш, пульснинг тезлашиши, ҳушнинг ва юрак-томир фаолияти сақланган ҳолатда артериал қон босимининг тушиб кетиши билан характерланади.

Кул ранг гипоксия оғир шикастланишдан далолат беради. Тери ва шилиқ пардалари кулранг, пульс ипсимон минутига 160-180 марта, артериал қон босими 80/45 мм.сим.уст., юрак-томир етишмовчилиги, ҳушнинг қоронғилашу ви ва йўқолиши билан характерланади, ҳансираш Чейн-Стокс туридаги аритмик нафас билан алмашинади, йўтал кўп миқдорда балғам ажралиши билан давом этади.

Гипоксиянинг иккала турида умумий қон айланиш ҳажмининг камайиши ва қоннинг қуйилиши кузатилади. Ўз вақтида кўрсатилмаган ёрдам беморни ўлимга олиб келиши мумкин.

Тикланиш даврида кейинги 3-4 кун ичида организмнинг қайта тикланиши кузатилади, шиш суюқлиги секин-аста сўрилади ва балғам билан биргаликда йўталганда чиқиб кетади.

Ўпка шиши тарқалгандан кейин ҳам юрак-томир системасининг фаолияти секин тикланади ва асоратларнинг келиб чиқишига олиб келади. Тикланиш даври 2-3 ҳафтани ўз ичига олади.

Заҳарланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш.

Биринчи тиббий ёрдам шикастланиш ўчоғида кўрсатилади ва биринчи навбатда ЗМ нинг организмга киритилишини тўхтатиш билан боғлиқ чораларни ўз ичига олади. Биринчи тиббий ёрдам қуйидагилардан иборат:



  1. Организмга ЗМ нинг киритилишини тўхтатиш противогаз кийиш ёрдами да амалга оширилади.

  2. Зарарланганларни шикастланиш ўчоғидан эвакуация қилинади.

  3. Кўзларни зарарлангани ҳақида шикоят бўлса, кўзлар 2%ли натрий гидрокарбонат ёки оддий тоза сув ёрдамида ювилади. Эҳтиёж бўлганда юрак фаолиятини яхшилаш мақсадида кофеин ёки кордиамин инъекция қилинади.



Поделитесь с Вашими друзьями:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12


База данных защищена авторским правом ©rppna.ru 2017
обратиться к администрации

    Главная страница