Кимёвий хавфлар. Режа


Терини яра қилувчи заҳарли моддалар билан заҳарланиш



Скачать 42.48 Kb.
страница6/12
Дата26.01.2018
Размер42.48 Kb.
Название файламавзу № 6. Кимёвий хавфли объектлар.docx
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Терини яра қилувчи заҳарли моддалар билан заҳарланиш.

Терини яра қилувчи заҳарли моддаларга иприт киради. У терини яра қилувчи ва териа резорбтив таъсирга эга, одам организмига аэрозоллар ва буғлар кўринишида аэроген йўл билан, терига контакт йўл билан ва зарарланган овқат ва сув билан алиментар йўл билан киради.

Иприт юзага келтирадиган ўзгаришлар яширин даврдан сўнг 2-24 соат ичида юзага келади. Бу давр ичида ҳеч қандай субъектив ўзгаришлар кузатилмайди. Терининг таъсирланиш оғирлигига қараб, эритематоз, буллёз, буллёз-яра ва некротик шакллари фарқланади.

Эритематоз шакли жуда оз миқдордаги иприт билан тери таъсирланганда ривожланади. Яширин даврдан сўнг терида оч пушти рангдаги чегараланмаган эритема (қизариш) пайдо бўлади. Кейинчалик эритеманинг катталашади, қичишиш, оғриқ ва шиш ривожланади. Енгил даражали зарарланишда эритема 5-10 кундан сўнг доғ ҳосил қилиб йўқолади.



Буллёз шакли зарарланган терида 8-24 соатдан кейин қирғоғида майда пуфакчалари бўлган эритема ривожланади.Сўнгра бу пуфакчалар катталашади ва каттароқ пуфакчаларга қўшилади, уларнинг ичида қаҳрабосимон-сариқ рангдаги суюқлик бўлади “иприт маржони”. Пуфакчаларнинг ҳосил бўлиши кучли қичишиш ва оғриқ билан давом этади. Биринчи ҳафтанинг охирига бориб, пуфакчалар кичиклашади, уларнинг ўрнида қатқалоқ ҳосил бўлади, ойнинг охирига бориб, эпителийнинг регенерацияси юз беради.

Буллёз-яра шакли терига катта дозада ёки кечиккан санитар ишлови вақтида ривожланади. Бундай вақтда яширин давр 2-6 соатни ташкил қилади, пуфакчалар 2-3 куни хосил бўлади. Кейинчалик улар ёрилади, инфицирланади ва яраланади. Тўқималарнинг регенерацияси зарарланишдан кейинги биринчи ойнинг охирида пайдо бўлади, 2-3 ойдан кейин чандиқ ҳосил бўлади.

Некротик шакли Терига томчи суюқ ҳолатдаги ипритнинг таъсири оқибатида ривожланади. Кучли оғриқ, қичишиш, шиш, эритемадан сўнг катта яралар пайдо бўлади. Некротик шакли узоқ вақт даволанишни талаб қилади, 3-6 ой чўзилади. Битгач, яранинг ўрнида хунук чандиқ ҳосил бўлади.

Клиник белгиларнинг ривожланишига қараб, захарланишнинг енгил, ўртача оғир ва оғир формалари фарқланади.



Енгил шаклида клиник белгилар 6-12 соатдан кейин пайдо бўлади ва секин ривожланиш билан характерланади. Биринчи бўлиб, катарал конъюнктивит белгилари пайдо бўлади: кўз ачишиши, кўздан ёш оқиши, ёруғдан қўрқиш. 10-12 соатдан кейин қуруқ йўтал, овознинг бўғилиши, томоқда қичишиш, юқори нафас йўлларининг катарал яллиғланиш белгилари пайдо бўлади. Биринчи тиббий ёрдам ўз вақтида кўрсатилганда 7-8 кундан сўнг белгиларнинг йўқолиши ва тўлиқ даволаниш билан тугалланади.

Ўртача оғирликдаги шаклида кўзларнинг зарарланиши 2-6 соатдан кейин пайдо бўлади. Конъюнктивитдан ташқари шох парданинг ялииғланиши – кератит хам қўшилади. 2 –кунга келиб, қовоқларда спазм, шиш пафдо бўлади ва кўзлар беркилиб қолади. Нафас йўлларининг шикастланиши оқибатида трахеит ва бронхитлар ривожланишини кўриш мумкин. Доимий асоратлари сифатида бронхопневмония кузатилади.Биринчи ёрдам ўз вақтида кўрсатилган ҳолатларда кўриш функцияси 2-4 ҳафтадан кейин тикланади, кейинчалик бир неча ойлар ва йиллар давомида зарарланиш асоратлари кузатилиши мумкин.

Оғир шаклдаги захарланишда қисқа вақтли яширин даврдан кейин кўзларда кучли оғриқ пайдо бўлди, оғир формадаги конъюнктивит ва кератит ривожланади, оғир холларда шох парданинг тешилишини кўриш мумкин. Шу билан бир қаторда нафас йўлларининг шикастланиш белгилари – афония, кучли йўтал, ипритли пневмониянинг ривожланиши кузатилади, бу эса кучли асоратлар – ўпка абсцесси ёки ўлим холати билан тугалланади.



Поделитесь с Вашими друзьями:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12


База данных защищена авторским правом ©rppna.ru 2017
обратиться к администрации

    Главная страница