Кимёвий хавфлар. Режа


Умумзаҳарловчи заҳарли моддалар билан заҳарланиш ва уларга биринчи ёрдам кўрсатиш



Скачать 42.48 Kb.
страница4/12
Дата26.01.2018
Размер42.48 Kb.
Название файламавзу № 6. Кимёвий хавфли объектлар.docx
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Умумзаҳарловчи заҳарли моддалар билан заҳарланиш ва уларга биринчи ёрдам кўрсатиш.

Умумзаҳарловчи ЗМларга синил кислота, хлорциан, мишьяксимон ва фосфорсимон водород, металлар карбонили ва фторорганик моддалар киради.

Синил кислотанинг заҳарлилиги тўқималардаги нафас ферменти-цито хромоксидазани блоклашга асосланган. Бунинг оқибатида тўқималарнинг нафас олиши бузилади, биологик оксидланиш ва энергетик заҳираларнинг синтез жараёни тўхтайди ва заҳарланишнинг клиник белгилари ривожланади.

Синил кислота билан заҳарланишнинг яшин тезлигидаги ва секинлашган шакллари фарқланади.



Яшин тезлигидаги шакли синил кислота ичга кетганда ва нафас йўллари орқали заҳарланганда ривожланади. Одам тўсатдан қичқиради, ўша заҳоти хушини йўқотиб йиқилади. Кейин тутқаноқлар пайдо бўлади, рефлекслар йўқолади, артериал босим тушиб кетади ва нафас тўхтайди. Ўлим 2-3 дақиқа ичида юз бериши мумкин.

Секинлашган шакли синил кислотанинг ташқи мухитда миқдори камрок бўлган холатларда ривожланади ва 10-15 дақиқа давомида ривожланади. Унинг кечишида 4 давр фарқланади:



  1. Бошланғич давр – аччиқ бодом таъмининг сезилиши, томоқда тирналиш, сўлак оқиши, оғизда бемаза таъмнинг пайдо бўлиши, тўш орқасида оғриқ билан бошланади. Булардан ташқари бош оғриғи, кўнгил айнаши, қайд қилиш, ич кетиши мумкин. Тери ва кўзга кўринарли шиллик пардалар ёрқин қизил рангда

  2. Ҳансираш даври – биринчи даврдаги белгиларнинг кучайиши билан характерланади, шунингдек кучли ҳансираш, мушакларнинг бўшашиши, юрак соҳасида оғриқ, ўлимдан қўрқув ҳисси ривожланади.

  3. Тутқаноқ даври – ҳансирашнинг кучайиши, ҳушнинг йўқолиши, хуружсимон тонико-клоник тутқаноқлар пайдо бўлиши билан характерланади. Экзофтальм(кўзларнинг чиқиши), қорачиқлар кенгайган. Тутқаноқлар вақтида пульс ритми ва тўлиқлиги, нафас чуқурлиги ва тезлиги бузилади. Тери ва шиллиқ пардаларнинг ёрқин қизил ранги сақланиб қолади.

  4. Фалажланиш даври. Тутқаноқларнинг камайиши, мушакларнинг бўшашиши, сезги ва рефлексларни йўқолиши, хансирашнинг юзаки нафас билан алмашиниши, артериал қон босимининг тушиши, беихтиёр ич келиши ва сийиб юбориш, нафас фалажи билан характерланади. Нафас тўхтагач, юрак хали 3-5 дақиқа қисқариб туради, сўнгра ўлим юз беради.



Поделитесь с Вашими друзьями:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12


База данных защищена авторским правом ©rppna.ru 2017
обратиться к администрации

    Главная страница