Кимёвий хавфлар. Режа


Фосфорорганик моддалар билан заҳарланиш ва уларда биринчи ёрдам



Скачать 42.48 Kb.
страница2/12
Дата26.01.2018
Размер42.48 Kb.
Название файламавзу № 6. Кимёвий хавфли объектлар.docx
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Фосфорорганик моддалар билан заҳарланиш ва уларда биринчи ёрдам.

Фосфорорганик моддалар юқори даражали заҳарли таъсирга эга бўлиб, нерв системасига танлаб таъсир кўрсатиш хусусиятига эга. Буларга табун, зарин, зоман, V- газлар киради. Кучсизроқ таъсирга эга бўлган фосфор органик моддалар (метафос, тиофос, хлорофос) кемирувчилар билан курашда қўлланилади. Бироқ уларни эҳтиётсиз ишлатишда уларнинг чангидан, тери ва шиллиқ пардаларга тушишидан заҳарланиш юзага келиши мумкин. Бундай заҳарланишларнинг клиник белгилари нерв-паралитик моддалар билан заҳарланишга ўхшаб, худди шундай даволанишга муҳтож бўлади.Ҳамма ЗМ лар суюқ ҳолатида ҳам, буғ ҳолатида ҳам кучли заҳар бўлиб ҳисобланади. Липоидларда яхши эриганлиги туфайли бу ЗМ лар тери орқали сўрилиб, кучли резорбтив таъсир кўрсатади, терида ҳеч қандай ўзгаришлар чақирмайди. Заҳарланиш белгиларининг ривожланиш тезлиги ЗМ нинг кириш йўлларига боғлиқ(тери ва шиллиқ пардалар, нафас аъзолари, ошқозон-ичак тракти).

ФОЗ лар нафас йўллари орқали кирганда зарарланишнинг объектив белгилари кўз қорачиқларининг торайиши(миоз) ва бронхлар мускуллари нинг спазмидир.

ЗМ лар тери ва ошқозон-ичак тракти орқали кирганда миоз ва бронхлар спазми намоён бўлмайди, лекин сўлак безларининг ва бронхлардаги безлар фаолиятини зўрайиши зарарланишдан далолат беради.

ФОЗ ларнинг нафас йўллари орқали кирганда сўлак оқишининг тезлашиши, тумов, кўкрак қафасидаги оғирлик ҳисси, бронхорея ва бронхоспазмнинг белгиси бўлмиш нафас чиқаришдаги хириллашлар кузатилади.

Тери зарарланганда шикастланган соҳанинг терлаши ва шу соҳадаги мушакларнинг тиришиши маҳаллий белги бўлиб ҳисобланади. Умумий белгилар маҳаллий белгилардан сўнг 10-30 дақиқа кейин пайдо бўлади.

Овқат ҳазм қилиш тракти орқали зарарланганда ошқозон соҳасида оғриқ, кўнгил айнаш, қайд қилиш, ноихтиёрий ич келиши ва сийиб юбориш каби белгилар намоён бўлади.

Клиник белгиларига қараб, оғирлик даражаларига қараб, енгил, ўртача оғирликдаги ва оғир даражалари фарқланади.



Енгил формадаги заҳарланиш бош оғриқлари, қўрқув ҳисси, ҳаракат безовталиги, енгил миоз, нафас чиқаришнинг қийинлашуви билан ўтадиган бронхоспазм, бурундан кўп миқдорда келадиган шиилиқ билан ўтадиган тумов, балғамли йўтал, кўкракда оғриқ, ёруғликдан қўрқиш, аккомодациянинг бузилиши, қўзғалувчанлик, уйқунинг бузилиш билан характерланади. Бу белгилар 1-2 сутка давомида кузатилади. Кўпинча енгил даражадаги заҳарланишда тўлиқ тузалиш юз беради.

Ўртача оғирликдаги даражада енгил даражадаги белгиларнинг оғирлашуви кузатилади. Кучли бош оғриғи, бош айланиши, қўрқув ҳиссининг кучайиши ривожланади. Аккомодация бузилиши билан миоз вақтинчалик бир неча кунга кўришнинг бузилишига олиб келади. Кучли кўз ёш оқиши, сўлак оқиши, тумов, терлаш, қоринда кучли хуружсимон оғриқлар, қайд қилиш ва ич кетиш кузатилади. Харакат координацияси бузилган. Бронхоспазм ва бронхорея бўғилиш хуружларига олиб келади, нафас шовқинли, ҳуштакли хириллашлар билан, тери ва шиллиқ пардалари кўкаради. Шунингдек, юқоридаги белгиларга қовоқ, юз, тил ва қўл-оёқларнинг фибрилляр тортишувлари, пульснинг тезлашиши, артериал қон босимининг кўтарилиши, сийишнинг тезлашиши ҳам қўшилади.

Заҳарланишнинги оғир даражасида бош оғриғи, қўрқув ҳисси, бурундан ва оғиздан кўпиксимон ажратмаларнинг келиши, атроф-муҳитда мослашиш ва нутқнинг бузилиш зўраяди. Кучли бўғилишлар бронхоспазм ва бронхореянинг зўрайиши ҳисобига кучаяди. Гипоксия марказий нерв системасининг фаолиятини бузилишига ва ҳушнинг йўқолишига олиб келади. Оғир даражанинг энг характерли ва асосий белгиси тутқаноқлардир. Тутқаноқлар клонико-тоник характерга эга. Кейин организмда чуқурроқ бузилишлар, фалажлар пайдо бўлади, рефлекс сусаяди, артериал қон босими пасаяди, пульс йўқолади. Ўлим ҳолати кўп ҳолларда нафас марказининг фалажланиши оқибатида юз беради.





Поделитесь с Вашими друзьями:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12


База данных защищена авторским правом ©rppna.ru 2017
обратиться к администрации

    Главная страница