Кимёвий хавфлар. Режа


Психохимиявий заҳарли моддалар билан заҳарланиш



Скачать 42.48 Kb.
страница10/12
Дата26.01.2018
Размер42.48 Kb.
Название файламавзу № 6. Кимёвий хавфли объектлар.docx
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Психохимиявий заҳарли моддалар билан заҳарланиш.

Психохимиявий заҳарли моддалар – ўсимлик ёки синтетик психотроп воситалар бўлиб, одамда руҳий ўзгаришларни чақиради.

Химиявий ўчоқда ҳарбий мақсадларда мескалин, псилоцибин, псилоцин, BZ, ДЛК-25 каби моддалар ишлатилади. Ҳамма психоген моддалар организмга ингаляцион, энтерал йўллар билан киритилади.

Клиник белгилари. Психохимиявий моддалар билан зарарланганда оғиз бўшлиғида қуруқлик, нутқнинг бузилиши, терининг қуриши, қўлларнинг титраши, пульс частотасининг тезлашиши, қорачиқларнинг кенгайиши, тана ҳароратининг кўтарилиши, қайд қилиши кузатилади. Енгил даражали заҳарланишда фикрлаш секинлашади, диққат сусаяди, хотира пасаяди.

Кейинчалик заҳарланиш белгилари ривожланиб, карахтлик ҳолати пайдо бўлади – бемор кучсиз таъсиротларга жавоб қайтармайди, нутқ ноаниқ, фикрлашнинг секинлашиши, ҳаракат координациясининг бузилиши, вақтда ва бўшлиқда оринетир қилиш бузилади, қўрқув ва хавотир ҳисси пайдо бўлади. Карахтлик ҳолати галлюцинациялар, делирий ва комага ўтиш билан тугалланади.

Беморга тиббий ёрдам кўрсатганда заҳарланиш белгилари тескари йўналишда қайтади: кома ҳолати делирийга ўтади, делирий карахтликка ўтади, карахтлик ҳушнинг тикланиши билан тугалланади.

Заҳарланиш миқдорига қараб, психотик ҳолат бир неча соатдан бир неча кунгача давом этади. Психоз тугаллангач, бир неча ҳафтагача оғир астеник ҳолат ривожланади.

Биринчи тиббий ёрдам.Организмга ЗМ нинг киришини противогаз кийиш йўли билан тўхтатилади. Зарарланганларни шикастланиш ўчоғидан олиб чиқилади. Махсус антидотлардан резерпин, барбитуратлар, мексамин, глутамин кислота, галантамин ёки физостигмин тавсия қилинади.





Поделитесь с Вашими друзьями:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12


База данных защищена авторским правом ©rppna.ru 2017
обратиться к администрации

    Главная страница