Кимёвий хавфлар. Режа



Скачать 42.48 Kb.
страница1/12
Дата26.01.2018
Размер42.48 Kb.
Название файламавзу № 6. Кимёвий хавфли объектлар.docx
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12

Кимёвий хавфлар.
Режа:

    1. Кимёвий хавфлар ҳақида тушунча

    2. Ўзбекистон ҳудудидаги кимёвий хавфли объектлар

    3. Кимёвий захарли моддаларнинг таснифи.

    4. Кимёвий захарланиш белгилари

    5. Захарланишларда биринчи тиббий ёрдам.

    6. Антидототерапия.


Таянч сўзлар: захарли моддалар, кимёвий зарарланиш ўчоғи, кимёвий

қурол, фосфорорганик, умумзахарловчи, антидот,

антидототерапия.
Кимёвий хавфлар – бу кишилар, ҳайвонлар, ўсимликлар, ҳаво, жойлар, сув, озиқ – овқатлар, ем- хашак ҳамда бошқа буюмларни заҳарловчи заҳарли химиявий бирикмалар.

Кимёвий хавфли объектлар:


  • Навоий ва Олмалиқ шахарларидаги “Тоғконметаллургия” саноат корхонаси

  • Чирчиқ шахридаги минерал ўғит – селитра ишлаб чиқарувчи корхона.

  • Бухоро ва Фарғонада “Нефтни қайта ишлаш” корхонаси

  • Зарафшон шахридаги “Олтин қайта ишлаш” корхонаси

  • Тошкент шахридаги “Тамаки” ва “Лакокраска” ишлаб чиқариш корхоналари

Заҳарли моддаларнинг заҳарлилик даражаси ёки заҳарловчи таъсир кучи- заҳарлилик дейилади. Заҳарлилик заҳарли модда тарқалган территория ва ундаги бинолар, сув манбалари, одамлар, ҳайвонлар - химиявий заҳарланиш ўчоғи дейилади. Унинг характери ва катта- кичиклиги заҳарли модданинг турига, қўлланиш усулига ва метерологик шароитларга боғлиқ. Заҳарловчи моддалар организмга нафас йўли, тери қопламлари, яралар, кўзнинг шиллиққавати ва меъда ичак йўллари орқали киради. Ингаляцион заҳарланишда заҳарлилик заҳарли модданинг ҳаводаги концентрацияси билан тери, яра ва ошқозон орқали зарарлангандаги заҳарлилиги организмга кирган дозаси билан аниқланади. Республикамиз ҳудудида кўплаб кимё саноати ривожланган шаҳарлар ҳамда ишлаб чиқариш(озиқ - овқат, сут маҳсулотлари) жараёнида ишлатиш учун аммиак ва хлор (сув тозалаш тизими, уй- жой коммунал хўжаликлари) сақланадиган саноат корхоналари кенг тарқалган ва улар кимёвий хавфли объектлар ҳисобланади. Кимёвий хавфли объектларда авария содир бўлганда шу объект атрофида яшовчи аҳолига биринчи навбатда шу объектнинг локал хабар бериш тизими ёрдамида хабар берилади. Авария содир бўлганда электросиреналар, ишлаб чиқариш корхоналарининг гудоклари ва бошқа сигнал бериш манбалари ишлатилади. Бу «ДИҚҚАТ ҲАММАГА» сигналидир. Кимёвий хавфли объектларда содир бўлган авариялар натижасида жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам бериш йўллари қуйидагилардан иборат:

Хлор билан заҳарланганда: жабрланганни тоза ҳавога олиб чиқиш, нафас олишни яхшилаш учун нашатир спирти ҳидлатиш, нафас олиши бузилган бўлса «оғиздан - оғизга» усули билан сунъий нафас олдириш ва ташқаридан юракни массаж қилиш, нафас олиш йўлларини ва бошқа жойларни 2 % ли ичимлик содасининг эритмаси билан яхшилаб ювиб ташлаш, жабрланганга иссиқ сут бериш ҳамда унга иссиқ жой ва тинч шароит яратиб бериш керак.

Аммиак билан заҳарланганда: жабрланганни тоза ҳавога олиб чиқиш, кўзлари, нафас олиш йўллари ва баданнинг очиқ жойларини яхшилаб ювиб ташлаш, томоқда бўғилиш содир бўлса, бўйинга горчичник, иситувчи компресс ёки оёққа иссиқ ванна қилиш керак.

Биологик хавфли моддалар қўлланилганда биологик зарарланиш юзага келади. Ташқи муҳит таъсирига чидамли, ўзаро мулоқотда ёки ҳаво – томчи йўли билан юқадиган, даволаш анча қийин бўлган хавфли юқумли касалликлар келтириб чиқариши мумкин бўлган биологик хавфли моддаларни қўллаш эҳтимоли кўпроқ. Бу моддалар организмга нафас аъзолари, ошқозон – ичак йўли, шиллиқ пардалар, шикастланган тери қоплами орқали киради. Биологик зарарланишнинг олдини олиш учун газниқоблардан фойдаланиш, қайнатилмаган сувни ичмаслик, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш керак бўлади.

Заҳарли моддалар киши организмига таъсири жиҳатидан олти гуруҳга бўлинади.


  1. Фосфорорганик заҳарли моддалар нерв системасини фалажловчи бирикмалар бўлиб зарин, замон, V – газлар (ви-икс) киради. Улар ҳидсиз рангсиз суюқлик бўлиб, ёғда, бензинда яхши эрийди. Организмга нафас йўли орқали, меъда - ичак орқали киради. Яшин тезлигида заҳарлайди ва 1- 5 минутда ўлимга олиб келади.

  2. Терини яра қилувчи заҳарли моддалар – иприт - рангсиз, ёғсимон, тиниқ суюқлик бўлиб ўзига хос енгил ҳидли. Сувда ёмон эрийди, органик эритувчиларда эса яхши эрийди.

  3. Умумзаҳарловчи заҳарли моддалар – цианит кислота, хлор циан- қаттиқ кристал модда, тез буғланувчи, аччиқ ҳидли рангсиз суюқлик. Организмга ингаляцион йўл орқали киради.

  4. Бўғувчи заҳарли моддалар - фосген, дифосген – чириган пичан ёки ачиган олма ҳидли рангсиз суюқлик. Сувда тез эрийди, организмга ингаляцион йўл билан киради.

  5. Психохимиявий заҳарли моддалар - лизергин кислота диэтиламиди, Би- зет, нормал руҳий ҳолатни ўзгартиради ва ўткир руҳий касалликка олиб келади.

6. Кўздан ёш оқизувчи ва таъсирловчи заҳарли моддалар – хлор ацетофенон, хлорпикрин - нерв системаси ва кўз шиллиқ пардаларига таъсир қилувчи ўткир ҳидли модда.



Поделитесь с Вашими друзьями:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12


База данных защищена авторским правом ©rppna.ru 2017
обратиться к администрации

    Главная страница